Пентагон маълумотларига кўра, 2025 йил июл ойидан бошлаб Америка Қўшма Штатларининг бир қатор йирик шаҳарларига иммиграцияга қарши операцияларда иштирок этиш учун 35 мингга яқин ҳарбийлар юборилди.
Президент Дональд Трамп қарорига мувофиқ, армия, денгиз флоти, ҳаво кучлари, денгиз пиёдалари ва Миллий гвардия қўшинлари Аризона, Калифорния, Нью-Мексико, Техас ҳамда Флорида штатларида жойлаштирилган. Ушбу чора-тадбирлар иммиграция қонунчилигини кучайтириш ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Манбалarga кўра, қўшинларнинг реал сони расмий кўрсаткичлардан юқори бўлиши мумкин. Фақатгина 2025 йил 20 январдан буён мамлакат бўйлаб қарийб 23,9 минг Миллий гвардия ходимлари сафарбар этилган.
Шунингдек, август ойида президентнинг бевосита топшириғига биноан 800 га яқин Миллий гвардиячи Вашингтонга юборилган. Улар пойтахтдаги хавфсизликни таъминлаш ва федерал объектларни муҳофаза қилиш вазифаларини бажармоқда.


