1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Камчатка қирғоғида яна 7,8 магнитудали зилзила юз берди

Охирги икки ойда минтақада бир неча марта кучли зилзила қайд этилди.

Камчатка қирғоғида яна 7,8 магнитудали зилзила юз берди

18 сентябр куни кечқурун Камчатка қирғоқлари яқинида кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, ер силкинишининг магнитудаси 7,8 баллни ташкил этган. Унинг маркази Петропавловск-Камчатскийдан қарийб 100 км шарқда, 10 км чуқурликда жойлашган.

 

Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати ҳодисани 7,4 балл билан баҳолаган бўлса, Камчатка губернатори Владимир Солодов янгилланган маълумотларга кўра куч 7,2 балл бўлганини маълум қилди. Кучли зарбадан кейин 5,8 баллгача бўлган бир нечта такрорий силкинишлар қайд этилди.

 

Зилзила туфайли дастлаб цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган эди. Аммо кейинчалик тўлқинлар қирғоққа етиб келганига қарамай, ҳеч қандай талафот кузатилмади ва огоҳлантириш бекор қилинди. Расмийларнинг қайд этишича, ҳозирча жабрлангандар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

 

Сўнгги ойлар давомида Камчатка сейсмик фаоллик ўчоғига айланган. 30 июл куни минтақада 8,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлган эди. Бу 1952 йилдан бери кузатилган энг йирик силкинишлардан бири бўлиб, бир қанча биноларга зарар етказган, бироқ талафотлар қайд этилмаган эди. Шундан буён бир неча марта кучли силкинишлар рўйхатга олинган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика