1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда 20 кунлик чақалоқ тириклайин кўмилди

Чақалоқда кислород етишмовчилиги ва инфекция борлиги аниқланди, ҳозирда у реанимацияда шифокорлар кузатувида даволанмоқда.

Ҳиндистонда 20 кунлик чақалоқ тириклайин кўмилди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида 20 кунлик чақалоқ қизалоқ тириклайин кўмилган ҳолда топилди. Шаҳжаҳанпур туманида юз берган ушбу даҳшатли воқеа қўй боқишга чиққан чорвадорнинг тасодифан чақалоқнинг инграгaн овозини эшитиб қолиши туфайли фош бўлди.

 

Гувоҳларнинг айтишича, чорвадор ер остидаги овозни эшитиб, яқинлашганида тупроқ орасидан чақалоқнинг қўли кўриниб турганини кўрган. Дарҳол аҳолини огоҳлантирганидан сўнг воқеа жойига полиция чақирилиб, чақалоқ тупроқ остида чиқариб олинган.

 

Шифокорларнинг маълум қилишича, чақалоқ касалхонага олиб келинганида тупроққа беланган, нафас олишда қийналаётган, оғзи ва бурун тешикларига лой кириб қолган эди. Унга бир неча ҳашарот ва ҳайвон тишлаган бўлиб, кислород етишмовчилиги аломатлари қайд этилган.

 

Шаҳжаҳанпур тиббиёт коллежи раҳбари доктор Раджеш Кумарнинг сўзларига кўра, чақалоқ дастлабки кунларда биоз ўзига келгандек бўлган, бироқ кейинчалик аҳволи ёмонлашган ва инфекция ривожланган. Айни дамда у реанимация бўлимида пластик жарроҳ ва бошқа мутахассислар кузатувида даволанмоқда.

 

Полиция ҳозирча чақалоқнинг ота-онасини аниқлай олмади. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар, жумладан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи хизматларга хабар берилган.

 

Ҳиндистонда бундай ҳодисалар аввал ҳам қайд этилган. 2019 йилда ҳам худди шу штатда муддатидан олдин туғилган чақалоқ қиз лойдан ясалган идишда тириклайин кўмилган ҳолда топилган ва шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан қутқариб қолинган эди. Муттахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатда ўғил фарзандга устуворлик берилиши оқибатида қиз фарзандлар аборт ёки туғруқдан кейинги зўравонлик қурбонига айланиш ҳоллари ҳануз учраб турибди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика