1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин мигрантлар учун патентни бекор қилиши мумкин

Президент ушбу масалани кўриб чиқиш кераклигини айтди.

Путин мигрантлар учун патентни бекор қилиши мумкин

Президент Владимир Путин Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун патент тизимини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш кераклигини айтди. Бу ҳақда у Давлат Думасидаги фракция етакчилари билан учрашувда айтиб ўтди.

 

“Биз мигрантлар учун патент тизимини бекор қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман”, - деди Путин.Россия раҳбари, шунингдек, миграция россияликлар учун нозик масала эканини эслатди.

 

“Бу фуқаролар учун жуда нозик масала ва маҳаллий даражадаги ҳокимиятлар муаммо йўқ деб кўрсатмасликлари керак. Бу муаммолар мавжуд ва уларни ҳал қилиш керак, аммо улар доимий равишда текширилмагунча ҳал этилмайди”, деди у.

 

Маълумот учун, Россияда визасиз мамлакатлардан келган меҳнат муҳожирлари учун патент тизими мавжуд. Бу мамлакатга киришдан кейин 30 кун ичида олиниши керак бўлган ишлаш учун рухсатнома. Чет элликлар патент олиш учун яшаш жойи бўйича рўйхатдан, тиббий кўрикдан ўтишлари, рус тили, тарихи ва қонунчилигини билишларини кўрсатишлари, Ички ишлар вазирлигига ҳужжатлар тақдим этишлари, давлат божи тўлашлари керак.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика