Жаҳон

Австралияда “Oлтин виза” бекор қилинди

Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири маълум қилди.

Австралияда “Oлтин виза” бекор қилинди

Aвстралия ҳукумати иқтисодиётга камида 5 миллион Австралия доллари сармоя киритишга тайёр хорижлик инвесторларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи “олтин виза”ни бекор қилди. Бу ҳақда Австралия Ички ишлар вазири маълум қилди.

 

Мамлакат миграция тизимини тубдан ислоҳ қилиш ниятида. Шу боис, инвесторларга Австралияда узоқ муддатли визалар ва доимий яшаш ҳуқуқини берувчи виза дастури бекор қилинди, дейди вазир ўз баёнотида.

 

Мамлакат энди малакали ишчи кучини жалб қилиш учун катта иммиграция ислоҳотини амалга оширади. Австралияда олтин виза тизими кўп марта танқид қилинган. Баёнотда, шунингдек, олтин виза олувчилар инглиз тилини билиш ёки ёш чекловларисиз Австралияда резидентлик олиш имконига эга бўлгани, лекин мамлакат иқтисодиётига жиддий ҳисса қўшмагани қайд этилган.

 

custom img

Эрон атрофидаги ҳарбий зарбалар халқаро ҳуқуққа зид — БМТ

БМТнинг мустақил фактларни аниқлаш миссияси АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари ҳамда Теҳроннинг жавоб ҳужумларини қоралади.

custom img

Алиев Эроннинг Нахчевонга учирилган дрон ҳужумини террористик ҳужум деб атади

Озарбайжон Теҳрондан тушунтириш ва расмий узр талаб қилмоқда.

custom img

Толибон Қандаҳорда Покистоннинг 7 та ҳарбий постини эгаллади

Бироқ Исломобод ушбу маълумотларни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

custom img

Эрондан учирилган дрон Озарбайжонга қулаб тушди

Озарбайжон мазкур ҳужумни қатъий қоралаб, Ташқи ишлар вазирлигига Эрон элчиси чақиртирилди.

custom img

Эрон Туркия ҳудудига ракета учирганини рад этди, Анқара эса жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди

Эрондан учирилган баллистик ракета Шарқий Ўрта ер денгизидаги НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа бўлинмалари томонидан тўхтатилган.

custom img

Ироқ бутунлай электр энергиясидан узилди

Басра вилоятидаги муҳим Румейла электр станциясида кутилмаган носозлик блэкаутга сабаб бўлди.

custom img

Яқин Шарқдаги можаро долларга нисбатан талабни оширди

Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро фонида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари инвесторларни хавфсиз актив сифатида АҚШ долларга йўналтирди.

custom img

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"