Жаҳон

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Афинанинг сайёҳлар гавжум Плака ҳудудида икки қаватли турар жой биноси портлаш оқибатида қулаб тушди. Ҳодиса натижасида олти киши ҳалок бўлган.

 

Греция ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, қутқарувчилар вайроналар остидан олти кишининг жасадини топган. Улар бир хонадонда яшаган кекса эр-хотин ва бошқа хонадонда истиқомат қилган тўрт нафар сайёҳ бўлган.

 

Портлаш сабабларини аниқлаш учун ёнғин хавфсизлиги хизматининг тергов бўлинмаси воқеа жойида иш олиб бормоқда. Ҳудудда газ ҳиди сезилгани ҳақида хабарлар келиб тушган. Афина мери портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирган.

 

Полиция маълумотига кўра, ҳалок бўлган сайёҳлар икки америкалик жуфтлик бўлган. Улар жума куни соат 15:00 да Афинадан парвоз қилиши керак эди, бироқ аэропортга келмаган.

 

Портлаш натижасида яқин атрофдаги уйлар, дўконлар ва автомобилларга ҳам зарар етган. Бино қолдиқлари ва синган ойналар уч кварталгача бўлган ҳудудга сочилиб кетган.

 

Воқеа Афинанинг Акрополь ва Зевс ибодатхонаси каби машҳур сайёҳлик масканлари яқинида содир бўлган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.