Жаҳон

«Барби» «Гарри Поттер»дан ўзиб кетди

У “Warner Bros” кинокомпаниясининг энг даромадли фильмига айланди.

«Барби» «Гарри Поттер»дан ўзиб кетди

Ўтган ҳафта якунига кўра, “Барби” филми АҚШда яна 18,2 миллион доллар ишлаб, ўз минтақасида 594 миллион доллар миқдорида маблағ йиғди. Шимолий Америкадан ташқарида эса фильм кассаси 745 миллион доллардан ошди. Кинокартинанинг умумий маблағи 1,34 миллиард долларни ташкил этди.

Шу тариқа “Барби” “Warner Bros” тарихидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди. “Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари: 2-қисм” бу рейтингни 12 йилдан бери 1,31 миллиард доллар натижа билан ушлаб турган эди.

“Warner Bros” тарихидаги энг кўп даромад келтирган фильмларни эслатиб ўтамиз:

✅"Барби" (2023) – 1,34 миллиард доллар;

✅"Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари": 2-қисм (2011) – 1,31 миллиард доллар;

✅"Аквамен" (Сув ўғлони) (2018) – 1,14 миллиард доллар;

✅"Қора рицар: Афсонанинг туғилиши" (2012) – 1,08 миллиард доллар;

✅"Жокер" (2019) – 1,06 миллиард доллар;

✅"Ҳоббит: Кутилмаган саёҳат" (2012) – 1,01 миллиард доллар;

✅"Қора рицар" (2008) - 998 миллион доллар;

✅"Гарри Поттер ва фалсафа тоши" (2001) – 965 миллион доллар;

✅"Ҳоббит 2: Смауг вайронаси" (2013) – 959 миллион доллар;

✅"Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари": 1-қисм (2010) – 951 миллион доллар.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"