«Ал-Ҳилол» «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг трансфери учун расмий ҳужжатларни тайёрламоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, бугун ҳаммаси ҳал бўлаади. Саудия Арабистони клуби аллақачон Неймарни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда ва футболчининг вакилларидан рухсат кутмоқда.
Аввалроқ Неймар Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди. Бу вақт ичида 160 миллион евро ишлаб олади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилдан бери «ПСЖ»да ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартнома муддати 2025 йилгача мўлжалланган. 2022/2023 йилги мавсумда 31 ёшли бразилиялик футболчи «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.


