1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Блогер Шуҳрат Мусаев 77 та жаримаси борлигини рад этди

Блогернинг Zamon.uz'га маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда унинг Lacetti русумли машинаси хатлангани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Блогер Шуҳрат Мусаев 77 та жаримаси борлигини рад этди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда блогер Шуҳрат Мусаев 77 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, белгиланган жарималарни тўламай келаётгани ва натижада унга тегишли Lacetti автомашинаси МИБ томонидан хатланиб, аукционга чиқарилгани ҳақида маълумотлар тарқалгани хабар қилинган эди.

 

Ҳолатга ойдинлик киритиш учун Zamon.uz мухбири блогер билан боғланди. Шуҳрат Мусаевнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда унинг 33 млн атрофида жаримаси борлиги ва улар тўланмагани сабабли машинаси хатлангани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

“Менинг ҳеч қандай 33 млн қарздорлигим ва Lacetti русумли машинам ҳам йўқ. Менга МИБдан 3 та маъмурий жарима бўйича хат келган, лекин булар “MyGOV”, “Road24” иловаларида ҳам кўринмаяпти. Вазиятга тушунмай, МИБга боғланиб, улар билан гаплашолмаяпман”, деган блогер Zamon.uz билан суҳбатда.

 

Айни пайтда Zamon.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида МИБ ахборот хизмати билан ҳам боғланди. МИБ матбуот котиби бу бўйича яқин орада маълумотлар тақдим этилишини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика