1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди мансабдор шахс ўзи етказган зарарни ўзи тўлайди

Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Энди мансабдор шахс ўзи етказган зарарни ўзи тўлайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида давлат органи ёки мансабдор шахснинг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси билан етказилган зарарнинг ўрнини компенсация қилиш, ҳудудий компенсация жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилган маблағларни кейинчалик айбдор деб топилган давлат органи мансабдор шахсидан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиш, ҳудудий компенсация жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби белгиланади.

 

Лойиҳага кўра, жисмоний ёки юридик шахсга етказилган ҳамда суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган моддий ва (ёки) маънавий зарарнинг ўрнини қоплашда ягона амалиёт йўлга қўйилиб, етказилган зарар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий компенсация жамғармаларидан қопланади. Кейинчалик айбдор шахсдан тегишли давлат органи орқали регресс тартибида ундириб олинади.

 

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар томонидан кўтарилган масалалар, таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, янада такомиллаштирилган. Айрим нормалардаги номувофиқликлар бартараф этилиб, асосий тушунчалар юридик техник жиҳатдан таҳририй қайта кўриб чиқилган.

 

Ушбу ҳужжат фуқароларнинг давлат органлари ёхуд мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши тўғрисидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортишни назарда тутади.

 

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика