1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган беш ёшли боланинг жасади топилди

Бош прокуратура Zamon.uz’га ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган беш ёшли боланинг жасади топилди

Жорий йилнинг 17 август куни Ўртачирчиқ тумани ИИБга фуқаро Р.З. мурожаат қилиб, ўғли М.Б. 16 август куни яшаш жойидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини билдирган.

 

Қидирув тадбирлари натижасида, 18 август куни вояга етмаган М.Б.нинг жасади туман ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқлардан биридан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Zamon.uz’га маълум қилди.

 

Дастлабки кўздан кечиришда марҳум танасида зўравонлик ёки жароҳат излари аниқланмади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижага кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика