1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда фуқаро алимент қарзини тўлаш учун автомобилдан 128 млн ўғирлади

Мазкур шахс илгари ҳам ўғирлик ва гиёҳванд моддаларни сақлаш жиноятлари бўйича судланган.

Тошкентда фуқаро алимент қарзини тўлаш учун автомобилдан 128 млн ўғирлади

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Чорсу” бозори яқинидаги автотураргоҳда содир бўлган ўғирлик жинояти юзасидан тезкор чора кўрилди. Ички ишлар органларига соат 09:30 да автомашина ичида катта миқдордаги пул йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, кузатув камераларини ўрганиш орқали жиноятчининг шахсини аниқлади. У аввал судланган, Тошкент шаҳрида яшовчи Ойбек исмли фуқаро экани маълум бўлди.

 

Текширув давомида гумонланувчи ўз қилмишини тан олди. У оқ рангли “Nexia-2” автомобили эшигини бузиб, салондан пулларни олиб кетганини айтган. Олинган маблағнинг бир қисмини алимент қарзини тўлашга, қолганини эса шахсий маиший эҳтиёжларига сарфлаганини билдирган.

 

Суриштирувда аниқланишича, ушбу шахс илгари ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) ва 276-моддаси (гиёҳванд моддаларни қонунига хилоф равишда сақлаш) бўйича судланган.

 

Ҳозирда унга нисбатан яна Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва у қамоққа олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика