1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бўстонлиқда айиқ ўлдирилгани айтилмоқда

Ҳолатга Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Бўстонлиқда айиқ ўлдирилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида айиқ ваҳшийларча ўлдирилгани айтилган хабар тарқалганди. Ҳолатга вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, хабар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими ва Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган.

 

Ўрганиш давомида Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг Қоронғу- тўқай бўлими Чўлоқмерган ҳудудида 1 дона Тян-Шан қўнғир айиғи тахминан 70-80 метр баландликдаги қоя тошдан йиқилиб тушганлиги аниқланган.

 

Тян-Шан қўнғир айиғи танасидан нобуд бўлиш сабаблари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти экспертиза марказининг хулосасига асосан аниқланади. Хулоса натижалари чиққунга қадар Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг тегишли бўлимида вақтинча сақлаб турилиши маълум қилинади. Экспертиза хулосаси натижаларига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.

 

Ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика