Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Российская газета”да чоп этилган мақоласида ёзилишича, узоқ йиллар давомида ўзбек халқи ўз буюк ўтмишидан, меросидан узилиб қолди. Дунё бизни кўпроқ пахта, чайнак ва дўппилар орқали таниди, аммо Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Улуғбек каби буюк зотларнинг мероси сояда қолди.
Муаллиф таъкидлайдики, бу – энг катта йўқотишлардан бири эди. Чунки Марказий Осиё икки буюк уйғониш – мусулмон ва Темурийлар Ренессансига бевосита бешик бўлган, жаҳон илму фанини янги босқичга олиб чиққан.
Бугун эса вазият ўзгариб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурмоқдаган “Учинчи Ренессанс” ғояси аслида шунчақақ сиёсий шиор эмас, балки халқимизнинг унут бўлиб қолган қадр-қимматини тиклаш йўлидаги катта стратегия сифатида қаралмоқда.
Мақолада қайд этилишича:
Ислом цивилизацияси маркази қурилиши
Ўзбек алломаларининг илмий меросини қайта тиклаш
Юртимиздан олиб кетилган юзлаб нойоб қўлёзмалар ва артефактларнинг ватангa қайтарилиши
— буларнинг барчаси халқимизнинг тарихини қайтадан тиклаш жараёнининг бир қисми ҳисобланади.
Рафиқов ёзишича, бу марказга кирган одам нафақат тарих билан танишади, балки Ўзбекистоннинг буюклигини ҳис қилади. Бу орқали “Ўзбекистон — фақат пахта мамлакати эмас, балки инсоният цивилизациясига улкан ҳисса қўшган юрт” деган тасаввур дунё миқёсида мустахкамланади.


