1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бойсундаги мактабда бола калтаклангани айтилмоқда

Оқибатда 2-синф ўқувчисининг елкаси синган.

Бойсундаги мактабда бола калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида мактабга футболка кийиб борган болани ўқитувчилар калтаклаб, елкасини синдириб қўйгани айтилган видеомурожаат тарқалганди. 

 

Видеомурожаатда боланинг онаси 2-синф ўғли мактабда калтаклангани, бу бўйича тегишли органларга қилинган мурожаатлар жавобсиз қолаётгани ҳақида айтган.

 

Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб бошқармаси расмий муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат бошқарма томонидан назоратга олинган.

 

“Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда воқеа тафсилотлари ўрганилиб, расмий маълумот берилади”, дейилади расмий изоҳда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика