1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Нукусда юк машинаси Cobalt билан тўқнашиб кетди

Фура юк машинасини бир неча метрга суриб кетган.

Нукусда юк машинаси Cobalt билан тўқнашиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида юк машинаси Cobalt русумли автомобилни бир неча метрга суриб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

 

Ҳодиса жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 14:20 лар атрофида Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 3-4-километри оралиғида юз берган. 1960 йилда туғилган Туркия Республикаси фуқароси Д.M. Mercedes-Benz русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, 1993 йил Нукус шаҳрида туғилган Р.Э. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль билан тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

 

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган. Ушбу ҳолат бўйича Нукус шаҳри ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика