1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Дилноза Азизова: “Педофилларга умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши шарт”

Олий Мажлис депутати Наманган воқеасидан сўнг умрбод қамоқ жазосини жорий этишни таклиф қилди.

Дилноза Азизова: “Педофилларга умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши шарт”

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилноза Азизова вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларни умрбод озодликдан маҳрум этиш чорасини жорий этишни таклиф қилди.

 

Депутат бу борадаги таклифини ўзининг Telegram-каналида эълон қилар экан, Наманган вилоятида 7 ёшли қизчага нисбатан содир этилган жиноят жамиятни ларзага келтиргани, бу каби ҳолатлар тизимдаги муаммоларни очиб бераётганини таъкидлади.

 

“Наманганда содир бўлган фожиа — бу шунчаки бир педофилнинг қилмиши эмас, балки йиллар давомида жиноятчиларга енгил жаза қўллаш ва муддатини қисқартириш орқали шаклланган тизим муаммосининг аксидир”, — деди депутат.

 

Азизованинг фикрича, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик — инсониятга қарши жиноят сифатида баҳоланиши керак. Шунинг учун бундай шахсларга нисбатан “намунали хулқ” ёки “муддатни қисқартириш” каби ёндашувларга жой бўлмаслиги лозим.

 

“Бола ҳаёти билан ўйнаб бўлмайди. Педофилларга нисбатан қонун нафақат қоғозда, балки амалда ҳам қатъий бўлиши шарт. Бундай жиноятчиларга юмшоқ муносабат — келажакни ўз қўлимиз билан йўқотишдир”, — дея қайд этди у.

 

Депутат эслатиб ўтганидек, 2024 йилда Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга биноан вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этганларга жазони енгилроқ жаза билан алмаштириш тақиқланган, бироқ бу чора етарли эмаслигини билдирди.

 

“Ҳар бир бундай ҳолат — миллат келажаги ҳақидаги сўзларни ёлғонга айлантиради. Энди қатъий чора кўриш вақти келди”, — деди Дилноза Азизова.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика