1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Конор МакГрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйди

Ирландияда президентлик сайлови 24 октябр куни ўтказилиши белгиланган.

Конор МакГрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйди

Ирландиялик машҳур MMA жангчиси ва собиқ UFC жаҳон чемпиони Конор МакГрегор ўзининг “X” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мамлакат президентлигига номзод сифатида сайлов кампаниясини бошлаганини маълум қилди.

 

Спортчи тарафдорларини унинг номзодини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий сайлов округи депутатлари билан боғланишга чақирди. Агар президент этиб сайланса, МакГрегор Ирландия чегараларини мустаҳкамлаш, Европа Иттифоқининг миграция пактидан чиқиш ва “импорт қилинган жиноятчилар” сифатида таърифлаган шахсларни депортация қилишга ваъда берди.

 

Шунингдек, у 1922 йилги конституцияда белгиланган халқ томонидан қонунларни қабул қилиш ва вето ҳуқуқини тиклаш ташаббуси билан ҳам чиқди.

 

Маълумот учун, Ирландияда президентлик сайлови жорий йил 24 октябр куни бўлиб ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика