1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Бу йилги ДХХ кубоги Сирдарёга насиб этди (фоторепортаж)

Финал баҳсида Сирдарё ва Қашқадарё жамоалари биринчилик учун курашди.

Бу йилги ДХХ кубоги Сирдарёга насиб этди (фоторепортаж)

Кеча, 23 август куни Тошкент шаҳридаги “ЖАР стадионида Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг мини-футбол ва футбол баҳслари финал ўйинлари бўлиб o‘tdi. ZAMON.UZ футбол бўйича финал учрашувидан фоторепортаж тайёрлади.

 

 

 

 

 

 

Маълум қилинишича, республика бўйича жами 727 минг нафардан ортиқ ёшлар мусобақаларда иштирок этди ва бу йилги мусобақа натижалари қуйидагича бўлди.

 

Мини футбол қизлар ўртасидаги натижалар:

  • 1-ўрин — Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Жалойир маҳалласи;

  • 2-ўрин — Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Комолот маҳалласи;

  • 3-ўрин — Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Нўш маҳалласи маҳалласи жамоалари ғолиб ва совриндор бўлишди.

 

Мини футбол ўғил болалар ўртасидаги натижалар:

  • 1-ўрин — Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Янги Белтепа маҳалласи;

  • 2-ўрин — Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, Тепақишлоқ маҳалласи;

  • 3-ўрин  — Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Муғжагул маҳалласи жамоалари ғолиб ва совриндор бўлишди.

 

Катта футбол финал баҳси натижалари:

  • 1-ўрин — Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, Абдурахмон Жомий маҳалласи; 

  • 2-ўрин — Қашқадарё вилояти Касби тумани, Қоратепа маҳалласи жамоаси;

  • 3 ўринни — Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Катта Қозиробод маҳалласи жамоалари ғолиб ва совриндор бўлишди.

     

Ҳал қилувчи баҳсда Сирдарё вилояти, “Жомий” маҳалласи ёшлари Қашқадарё вилояти жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ДХХ кубоги соҳибига айланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-тайм 37-дақиқада “Жомий” маҳалласи жамоаси аъзоси Алишер Собиржоновнинг рақиб дарвозасига йўналган ҳужуми гол билан якунланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика