Ўзбекистон

Тошкентда "рангли" қор ёғди

Узгидрометеорология хизматининг хабар беришича, 17 ноябрь соат тахминан 10:30 да қор қатлами 12 см. ни ташкил этган.

Тошкентда "рангли" қор ёғди

 

 

Ёғин таркибини аниқлаш учун қордан намуналар олинган(pH (кислоталилик), электр ўтказувчанлик ва ион). Таҳлилдан маълум бўлишича, ифлосланган қор қатламлари таркибида қизғиш лой рангли модда кузатилган. Бунга 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

 

Гарчи Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса-да, Бухоро вилоятида ёғингарчилик бўлмади. 17 ноябрда эса республиканинг бутун худудига шамол ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келди.

 

 “Шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчди ва тупроқ ва қум рангини бўяб Тошкент шаҳрига чўкди”, - дейилади Гидрометеорология хизмати хабарида.

 

Атмосфера ҳавоси таҳлил натижалари кўрсаткичларига кўра, қорнинг pH-9.6 ни ташкил этди. Бу ишқорли муҳит деб баҳоланмоқда. Чунки одатда pH-7 бўлади.

 

Шунингдек, электр ўтказувчанлик 73.2 ни ташкил этган, бу анионлар ва катионларнинг унча катта бўлмаган концентрациясидан далолат беради ва инсон саломатлигига зиён етказмайди.

 

“5:10 да Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосида муаллақ зарраларнинг кескин ошиши қайд этилди, улар 2.3 REMни ташкил этди. Ёғинлар ёғиши натижасида ҳавони тозаланиши содир бўлади”, - дейилади хабарда.

 

Аввалроқ Бухородаги бинолар қум бўронига дош беролмагани ҳамда чанг бўрони туфайли "Тез ёрдам"га чақириқлар сони ошгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.