Жамият

Бухородаги бинолар қум бўронига дош беролмади

Ҳокимлик вакилига тегишли бўлган “Nexia” автомашинасига бўрон вақтида қаттиқ жисмларнинг урилиши сабаб жиддий зарар етган.

Бухородаги бинолар қум бўронига дош беролмади

 

4 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб эсган чангли шамол ва қум бўрони оқибатида Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокимлиги биносининг томи учиб кетди.

Туман ҳокими Ваҳобжон Қаҳҳоровнинг хабар беришича,   шифт ҳокимлик биносидан 20 метрча наридаги йўл ёқасига бориб тушган.

 

Кеча тахминан соат  17:00 лар  атрофида ҳокимлик биносига ўз муаммоларини ҳал қилиш учун келаётган одамларнинг кўз ўнгида кучли қумбўрон  содир бўлди. Оқибатда, бинонинг  том қисмида ваҳимали кўчиш юзага келиб, учиб кетган.

 

Аниқланишича,  туман ҳокимлиги биноси олдидаги усти ёпиқ аҳоли дам олиш ўриндиқларига ҳам жиддий шикаст етган. Ёритгичлар синиб, бинога электр энергияси етказиб берувчи барча симлар яроқсиз ҳолга келган.

Бундан ташқари,  туман солиқ идораси биноси шифти ҳам қумбўронда қўпорилиб кўчиб тушган. Бир нечта аҳоли яшаш уйларининг шифтлари кўчган, кўнгилсиз оқибатлардан эҳтиётланиш учун қатор манзилларни электр энергиясидан узиб қўйишга тўғри келган.

 

Табиий офатдан хабар топган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ва сектор раҳбарлари зудлик билан етиб келган.

 

Маълумот ўрнида: мазкур биноларнинг шифтлари бундан 7-8 йил илгари сифатли қурилиш материалларидан мустаҳкам ўрнатилган. 2019 йилда Бухорода эсган кучли шамолга дош берган.

 

Шунингдек, 4 ноябрь куни тупроқнинг қуруқ устки қатламларини шамол кўтаргани туфайли Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда чанг–қум аралаш туман юзага келди. Пойтахт ҳавосидаги чанг миқдори меъёрдан 5 баробар ошиб кетган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда чанг бўрони давом этаётгани  ҳақида хабар берилганди.

Чўлпоной Аҳмедова

 

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"