Cаломатлик

Чанг бўрони туфайли "Tез ёрдам"га чақириқлар сони ошди

4 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига қилинган чақириқлар сони 3 ноябрь ҳолатига нисбатан 649 тага ошган.

Чанг бўрони туфайли "Tез ёрдам"га чақириқлар сони ошди

 

Жорий йилнинг 4-6 ноябрь кунлари мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисаси кузатилиб, бунинг оқибатида атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар, куннинг айрим вақтларида эса 30 баробар ошгани кузатилди.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилиган бўлиб, “Тез ёрдам” хизмати томонидан аҳолига зарур тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

 

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр Бўрибаевнинг сўзларига кўра, 4 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига қилинган чақириқлар сони 4082 тани ташкил этиб, 3 ноябрь ҳолатидан 649 тага ошган.  5 ноябрдан 6 ноябрь соат 06.00 гача умумий чақириқлар сони 4110 тага етиб, нафас олиш билан боғлиқ мурожатлар сони 709 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич жами чақириқлар сонининг 17,2 фоизига тенг.   Шундан аллергик реакциялар билан 36 та, бронхиал астма ҳуружи билан 122 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 11 таси госпитализация қилинган.

 

Юртдошларимизга бундай ноодатий ва ноқулай об-ҳаво шароитида "1003" қисқа рақамли  Саll-марказининг малакали мутахассисларидан чангли ҳаводан қандай ҳимояланиш бўйича туну-кун керакли маслаҳат ва тавсиялар олишлари таклиф қилинади.

 

Маълумот учун, мутахассислар ҳаводаги зарарли чанг-ғубор яқин кунлар ичида ҳам сақланиб қолишини ва 12 ноябрга қадар ёғингарчилик кутилмаётганини таъкидламоқда. Қолаверса, “Ўзгидромет” сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай ҳодиса кузатилмаганини маълум қилди.

 

Аввалроқ, мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кузатилаётган ноодатий об-ҳаво юзасидан билдирган фикрлари ҳамда 4 ноябрь куни 678 киши нафас қисиши туфайли "Тез ёрдам"га мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Мафтуна Режаббоева

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"