Ўзбекистон

Бутунроссия давлат кинематография институтининг Ўзбекистондаги филиали очилди

Бугун Кинематография агентлигида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бутунроссия давлат кинематография институтининг Ўзбекистондаги филиали очилди

 

 

Қайд этилишича, очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Ольга Ярилова, ВГИК ректори Владирмир Малышев ва бошқа киномутахассислар иштирок этишди. 

 

 

Агентлик Бош директори очилиш маросимида Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали очилиши ҳақида сўзлади:

 

— 2021 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Тошкент шаҳрида "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Айтиш жоизки, бу қарорнинг имзоланиши мамлакатимиз олий таълим тизими ва кинематография ривожида муҳим тарихий воқеа бўлди. 

 

 

Маълум қилинишича, филиалда талабалар "драматургия" ва "кинопродюсерлик" йўналишлари бўйича таълим олишади. Кинематография агентлиги ҳудудида ВГИК филиали учун алоҳида бино ажратилган бўлиб, келажакда филиал фаолиятини янада кенгайтириш режалаштирилган.  

 

 

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ВГИК билан ҳамкорликни ривожлантириш ташаббуси сабаб Кинематография агентлиги ва ушбу институт ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. 2020 йилда 7 та ўзбекистонлик ёшлар ВГИКга ўқишга кирган бўлса, жорий йилда талабалар сони 15 тага етди.

 


Очилиш маросими Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Аввалроқ Ўзбекистонга Раж Капур бюсти тақдим этилгани, Ўзбекистон кинематография агентлиги Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатлари билан келишувга эришилгани, Турк ва ҳинд киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилгани, Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюргани ҳамда туркиялик киноижодкор Эркан Колçак Кöстeндiл ҳам юртимизга келиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

custom img

Нукусда ноқонуний қурилган телефон дўкони буздирилди

Суд қарорига кўра, қурилмани мажбурий буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.

custom img

Фарғонада фуқаро 88 млн жаримаси сабаб иккита машинасидан айрилди

У машиналари жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнггина жаримани тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб “Equinox” хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 275 млн қарзи бўлган.

custom img

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

custom img

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Улар бозордаги жойлари олиб қўйилганидан норози савдогарлар бўлган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Эндиликда улар ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд тартибида маҳрум этилади. Қайта имтиҳон эса 50 та саволдан иборат бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"