1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Нукусда МИБ орқали тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

МЧЖ бошқа МЧЖга 661 млн сўмлик қарздорликни тўламай келган.

Нукусда МИБ орқали тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 июль кунги ижро ҳужжатига асосан жавобгар "UY-JAY QURILIS CO" МЧЖдан даъвогар Тошкент шаҳрида фаолият юритадиган "Muhandis Montaj" МЧЖ фойдасига жами 661,8 млн сўм ундириш белгиланган.

 

Даъвогар "Muhandis Montaj" МЧЖ ушбу ижро ҳужжатини қонунчиликка кўра дастлаб қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширган бўлсада, ижро ҳужжати ижроси таъминланмаган.

 

Шунда у ижро ҳужжати ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига мурожаат қилган ва бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Жумладан, бўлим ходимлари томонидан қарздор "UY-JAY QURILIS CO" МЧЖнинг банк ҳисоб рақамлари хатловга олиниб, унга электрон инкассо қўйилган, шунингдек қарздорга тегишли COBALT русумли автотранспорт воситасига тақиқ ўрнатилган.

 

Бунинг натижасида, 661,8 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлиғи билан ундирилиб, ундирувчи "Muhandis Montaj" МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика