1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Буюк Британия НAТО Aфғонистондан чиқиб кетганидан сўнг терроризмнинг кучайишидан хавотирда

Aфғонистондан НAТО қўшинлари чиқарилгандан сўнг вазият беқарорлашишда, у ердан тарқаладиган террорчилик хавфи эса тобора кучайишда давом этади.

Буюк Британия НAТО Aфғонистондан чиқиб кетганидан сўнг терроризмнинг кучайишидан хавотирда

Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Тимес газетаси мухбирлари билан суҳбатда таъкидлади.

Уоллесга кўра, AҚШнинг ўз ҳарбийларини олиб чиқиш истаги НAТОдаги иттифоқчиларини қийин аҳволга солиб қўйди. Энди улар ҳам ушбу қарор келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфни  зиммаларига олиб, қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишга мажбур бўлмоқдалар.

 Шу билан бирга, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Лондон ҳар доим Қобулга авиация ёки ҳарбий маслаҳатчилар масаласида ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. Инглизлар Кипрдаги авиабазаларини жангариларга қарши рейдлар учун ишлатишга рози.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика