Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку пойтахт жамоаси «Рома» қизиқишлари доирасида эди.
Бу ҳақда «АС Рома Live» журналистлари хабар бермоқда. Рим клуби шу ҳафтада бельгиялик марказий ҳужумчи билан музокара ўтказди ва унга ҳамкорлик таклиф қилди. «Бўрилар» бельгиялик тўпурарни ижарага олмоқчи бўлган, аммо «кўклар» раҳбарияти уларга рад жавобини беришган. Инглиз клуби фақат футболчини тўлиқ сотишдан манфаатдор.
30 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Миланнинг «Интер» клубида ижарада ўйнади. У Италия чемпионатининг 25 та ўйинида қатнашиб, 10 та гол урган.


