1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Crocus city Hall”даги теракт бўйича суд иши бошланди

Жиноий иш доирасида 19 киши айбланмоқда.

“Crocus city Hall”даги теракт бўйича суд иши бошланди

Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Crocus City Hall концерт залида содир этилган теракт бўйича жиноий ишни мазмунан кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақида “РИА Новости” нашри ёзмоқда.

 

Жиноий иши доирасида 19 киши судланмоқда, улардан 13 нафари бевосита терактда, қолганлари террорчилик фаолиятига ёрдам беришда айбланмоқда. Шунингдек, судланувчиларга нисбатан жами 68 миллион рубль миқдоридаги маънавий ва моддий зарарни қоплаш бўйича фуқаролик даъволари қўйилган.

 

Эслатиб ўтамиз, концерт залида теракт 2024 йил 22 март куни содир бўлганди. Ҳужумчилар бинодаги одамларга автомат қуролдан ўт очган ва аудиторияни ёқиб юборишган. Натижада 149 киши ҳалок бўлган, 1 киши бедарак йўқолган, 609 киши жароҳатланган. Етказилган зарар тахминан 6 миллиард рублни ташкил этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика