Шимолий Корея узоқ йиллик тақиқдан сўнг илк марта аёлларга машина ҳайдашга рухсат берилди. Бу ҳақида Daily NK нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ким Чен Ир диктатураси давридан бери машина ва велосипед ҳайдаш фақат эркаклар учун мумкин эди. Аёллар йўл ҳаракатини тартибга солиш жараёнида иштирок этарди холос.
Эндиликда Социалистик аёллар иттифоқи тавсиясига кўра ҳукумат аёлларга ҳам транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчилик имтиҳонини кутиш муддати 18 ойгача бўлиши мумкин. Шунга қарамай, ҳайдовчилик гувоҳномаси аёлларга расман камдан-кам ҳолларда берилади – ўзгаришлар режимнинг оммавий баёнотларисиз содир бўлади.
Ўзгаришлар бошқа йўналишларда ҳам юз беряпти. 2012 йилдан бошлаб, Ким Чен Ин ҳокимиятга келганидан сўнг, 1996 йилдан бери амалда бўлган аёлларнинг велосипед ҳайдашига қўйилган норасмий тақиқ бекор қилинди.


