Эфиопиялик мигрантларни олиб кетаётган қайиқ Адан кўрфазида чўкиб кетиши натижасида камида 76 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, қайиқда жами 157 киши бўлган. Улардан атиги 12 нафари қутқарилган.
“Бедарак йўқолганларнинг тақдири ҳали ҳам номаълум”, — дея таъкидлади Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Яман бўйича миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоев АFP агентлигига берган баёнотида.
Африкалик муҳожирлар Жибути ва Эритреядан денгиз орқали Яманга, у ердан Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази мамлакатларига иш топиш учун боришга ҳаракат қилди.


