1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда сув инқирози: Измирда ичимлик суви тугаб бормоқда

Шаҳарда фавворалар фаолияти тўхтатилди, корхоналар учун сув истеъмоли 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Туркияда сув инқирози: Измирда ичимлик суви тугаб бормоқда

Туркиянинг Измир шаҳрида сув танқислиги жиддий муаммога айланди. Cumhuriyet газетаси маҳаллий расмийларга таянадиган хабар беришича, шаҳарнинг асосий ичимлик суви манбаи бўлган Таҳтали тўғонидаги сув сатҳи 10 фоизгача пасайган.

 

Ушбу ҳолатга иқлим ўзгариши, ёғингарчилик миқдорининг беқарорлиги ҳамда аҳоли сонининг ортиши сабаб бўлмоқда. Ёз мавсумида эса сув истеъмолининг кескин ортиши — айниқса, қишлоқ хўжалиги, туризм, чорвачилик ва яшил майдонларни суғориш эҳтиёжлари билан боғлиқ юклама тизимга босимни оширмоқда.

 

Туркия Статистика институти маълумотларига кўра, Измирда яшовчи бир фуқаро кунига ўртача 210 литр сув истеъмол қилади. Мутахассислар шаҳар аҳолисини ва ташкилотларни сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирмоқда.

 

Сув ресурсларини сақлаб қолиш мақсадида Измир ҳокимлиги томонидан бир қатор фавқулодда чоралар кўрилмоқда. Жумладан, корпоратив секторда сув сарфини 30 фоизга камайтириш ишлари олиб борилмоқда, истироҳат боғларига автоматик суғориш тизимлари жорий этилди, фавворалар вақтинча тўхтатилди ва суғориш ишлари тунги вақтларга кўчирилди.

 

Мутахассислар вазиятни назоратда сақлашга ҳаракат қилаётган бўлса-да, сувдан оқилона фойдаланиш бўйича аҳолининг фаоллиги муҳим омил сифатида таъкидланмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика