1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ғазода очликдан вафот этганлар сони 175 тага етди

Халқаро ташкилотлар Исроил очликдан қурол сифатида фойдаланаётганини қораламоқда.

Ғазода очликдан вафот этганлар сони 175 тага етди

Сўнгги 24 соат ичида Исроил қамалидаги Ғазо секторида яна 6 нафар фаластинлик очликдан нобуд бўлди ва қурбонлар сони 175 нафарга етди. Бу ҳақида Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш маълум қилди.

 

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотда Бурш очликдан ўлганлар орасида 93 нафар боланинг ҳам борлигига аниқлик киритди.

 

Маълумот учун, Ғазо сектори Исроил зарбалари ва инсонпарварлик ёрдами оқимига тўсқинлик қилувчи қаттиқ блокада остида қолмоқда, ҳудудда озиқ-овқат, сув, дори-дармон, тиббий ва гигиена воситаларининг кескин танқислиги кузатилмоқда.

 

Айниқса, болалар ўртасида очликдан ўлганлар сони тез ўсиб бормоқда. Маҳаллий ва халқаро ташкилотлар Исроил Ғазо секторида очлик ва ташналикдан қурол сифатида фойдаланаётганини қораламоқда.

 

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 60 430 фаластинлик ҳалок бўлди ва яна 148 722 киши яраланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика