1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз пасаяди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз пасаяди

Ўзбекистон ҳудудида 23–24 август кунлари қуруқ ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи 35–37 даража атрофида бўлса, жанубий ва чўл ҳудудларида 40 даражагача кўтарилиши мумкин.

 

Ўзгидромет маълумотларига кўра, дам олиш кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

 

Республика бўйича кучсиз нам ҳаво оқими кириб келиши сабабли ҳарорат 2–3 даражага пасаяди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда эса чанг-тўзонлар бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли ва вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Шамол асосан ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 12–15 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун кундузги ҳарорат 35–37 даража бўлса, якшанба куни бироз пасайиб, 32–35 даража атрофида бўлади. Кечалари эса ҳаво 20–22 даража бўлиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика