1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Аввалроқ туманнинг собиқ ҳокими пора билан ушланганди.

Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 22 август куни Шароф Рашидов туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди.

 

Кун тартибида ташкилий масала кўрилган. Унда вилоят ҳокими Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига — Ашуров Асилбек Рахмонович номзодини депутатларга тавсия этган.

 

Вилоят ҳокимининг Ашуров Асилбек Рахмоновични Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ашуров Асилбек Рахмонович 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Аввалроқ, жорий йилнинг 9 июль куни Шароф Рашидов тумани ҳокими Махмуд Холбутаев ҳокимлик бош мутахассиси билан бирга тадбиркордан 30 минг доллар пора олгани учун қўлга олинганди. Шундан сўнг ҳоким депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика