1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Камбағал оилалар реестри”дагилар учун бепул таълим дастури йўлга қўйилади

Ушбу тизим орқали кам таъминланган оилалар ва ногиронларга бепул касб-ҳунар ва чет тилларини ўрганиш имконияти яратилади.

Ўзбекистонда “Камбағал оилалар реестри”дагилар учун бепул таълим дастури йўлга қўйилади

Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги тизим жорий этилмоқда. Ушбу тизим орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар талаб юқори бўлган касбларни ўрганишлари ёки чет тилларини бепул ўзлаштиришлари мумкин бўлади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар вакиллари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар бепул таълим олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Курслар уч ойдан ортиқ давом этган тақдирда, тингловчиларга стипендия ҳам тайинланади.

 

Касбий таълим ва чет тилларини ўқитиш жараёни давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари орқали амалга оширилади. Бу мақсадда алоҳида реестр шакллантирилади ва унда иштирокчи таълим муассасалари рўйхатга олинади. Уларнинг харажатлари тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Шунингдек, таълим муассасаларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг рўйхатдан ўтиш тартиби ecosys.mehnat.uz электрон платформасида эълон қилинади.

 

Мазкур қарор ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш ҳамда фуқароларнинг бандлигини таъминлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика