1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон ҳудудида ҳафта давомида ҳаво аста-секин исийди, дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”. 19–21 сентябрь кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

 

Бугун кундузги ҳарорат +25...+28 даража атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда эса +30 даражагача кўтарилади. Шунингдек, шанба куни чўл ҳудудлари ва республиканинг жанубида, якшанба куни эса марказий ҳудудларда кундузги ҳарорат +32...+34 даражагача етиши кутилмоқда.

 

20–21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати +23...+28 даража атрофида сақланади.

 

Шунингдек, шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Пойтахтда бугун +26 даража, эртага +28...+30 даража, якшанба куни эса +32...+34 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика