1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан чиқмасдан тиклаш мумкин

My.gov.uz портали орқали онлайн ариза топшириш йўлга қўйилади.

Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан чиқмасдан тиклаш мумкин

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган фуқаролар эндиликда ЙПХ бўлимига бормасдан, my.gov.uz портали орқали ҳужжатни тиклашлари мумкин.

 

Фойдаланувчи “Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш” хизматидан “Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш” бўлимини танлаб, ариза топширади. Хизмат нархи 370 800 сўмни (0,9 БҲМ) ташкил этади. Агар гувоҳномани почта орқали олишни хоҳласа, қўшимча 25 000 сўм тўлов қилинади.

 

Янги гувоҳнома одатда 1 иш куни ичида тайёрланади. Агар почта орқали етказиб бериш танланса, ҳужжат 3 иш куни ичида фуқарога етказилади. Шу орқали ҳайдовчилар ўз ҳуқуқларини қисқа вақт ичида қайта тиклаб олишлари мумкин бўлади.

 

Бироқ айрим ҳолларда аризалар рад этилиши ҳам мумкин. Масалан, тизимда ҳайдовчига оид маълумотлар тасдиқланмаган бўлса, фуқаро транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса ёки МЖтКнинг 131 ҳамда 136-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган бўлса, хизматдан фойдаланиш имкони бўлмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика