1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда қайнука поччасини ўлдириб, кўмиб юбормоқчи бўлди

У жасадни қопга солиб, қабристонга олиб кетаётганда қўлга тушган.

Самарқандда қайнука поччасини ўлдириб, кўмиб юбормоқчи бўлди

Самарқанд шаҳрида қайнука поччасини ўлдириб, жасадини қопга солиб, қабристонга олиб кетаётган вақтида ушланди. Бу ҳақида «Маҳалла» телеканалида хабар берилди.

 

Маълумотларга кўра, 24 август куни соат 05:30 атрофида “Навбоғчиён” ва «Бўстон» маҳаллалари раислари ҳудудни назорат қилаётганда икки шахснинг шубҳали ҳаракатларини пайқаб, уларни кузатган. Эркак ва аёл болалар аравачаси ёрдамида қабристон томон ҳаракатланаётган, аравачада эса бола эмас, елим идишлар орасида яширилган жасад бўлган.

 

Маҳалла раислари дарҳол ички ишлар органларига хабар берган. Текширув давомида фуқаро поччасини ўлдиргани ва жасадни яширишга уринганлиги маълум бўлган.

 

“Баклажканинг тагида шубҳали нарсани кўриб қолдим. Орқасидан бориб қарадим, фуқаро ўзининг поччасини олиб кетаётган экан. Кейин тезкор хабардор қилиб, уларни ортга қайтардим”, дейди маҳалла раиси

 

Ички ишлар вазирлиги маҳалла раислари Адҳам Раҳимов ва Аъзам Остонқуловнинг ҳушёрлиги ва тезкорлиги учун уларни кўкрак нишонлари билан тақдирлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика