1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кутиляпти

Республикада ҳаво асосан қуруқ, фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кутиляпти

 

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги хабарига кўра, 3-5-октабр кунлари мамлакат ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда.

 

3 октябрь куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳаво ҳарорати 18–23 даража атрофида, жанубий ҳудудларда эса 25–27 даражагача етади.

 

4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кундузи ҳарорат 20–25 даража бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Шу кунларда шимолий ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар юз бериши мумкин.

 

Тошкент шаҳри об-ҳаво маълумотлари:

  • 3 октабр: ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 20–22 даража. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
  • 4 октабр: кечаси 10–12 даража, кундузи 23–25 даража.
  • 5 октабр: кечаси 10–12 даража, кундузи 21–23 даража.

 

Фуқаролардан шиддатли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин бўлган ҳудудларда эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика