1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Депуататлар “яширинча” 41 трлн сўми тасдиқлаб берган

Давлат органлари ва ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлари амалда қонунда белгиланган меъёрдан 14,5 фоиз ошиб кетган.

Депуататлар “яширинча” 41 трлн сўми тасдиқлаб берган

 

Депуататлар қонундан ташқари 41 трлн сўмни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида «яширинча» тасдиқлаб юборган. Бу масала Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган, аммо йиғилиш жонли эфирсиз, жамоатчилик ва ОАВ назоратидан четда ўтган.

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлари амалда қонунда белгиланган меъёрдан қарийб 41 трлн сўмга (14,5 фоиз) ошиб кетган. Энг жиддий жиҳати — бу маблағлар аввал сарфланиб, кейин эса постфактум, яъни орқага қараб қонунга киритиб қўйилган.

 

Натижада миллиардлаб сўмлик қонундан ташқари харажатлар депутатлар томонидан деярли яширин тарзда легаллаштирилган.

 

Маълум бўлишича, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги йил давомида харажатларни ошириш ташаббусини парламент муҳокамасига чиқармади ва қўшимча маблағлар заруратига оид асословчи ҳужжатларни ҳам депутатларга тақдим этмади. Бюджетга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси йил якунига яқин Қонунчилик палатасига киритилган.

 

Шу каби ҳолатлар аввал ҳам кузатилган:

• 2024 йил натижаларига кўра харажатлар қонунда белгиланганидан 10 трлн-сўмга ошган,

• қонун 9 дақиқада уч ўқишда қабул қилинган,

• 2023 йилда бюджет тақчиллиги лимити ЯИМга нисбатан 3%дан 5,5%гача, ташқи қарз лимити эса 4,5 млрд доллардан 5,5 млрд долларгача оширилган,

• 2022 йилда ҳам 3%ли дефицит лимити 4%га кўтарилган.

 

41 трлн-сўмлик қўшимча харажатлар нима билан изоҳланди?

 

Сенат Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоевга кўра, 2025 йилда қўшимча харажатлар ҳажми 40,9 трлн-сўмни ташкил этади. Бу жаҳон иқтисодиёти ўсишининг секинлашиши, озиқ-овқат ва энергия ресурслари нархи ўсиши ва халқаро молия бозорида фоиз ставкалари ошгани билан изоҳланди.

 

Тузатишларга биноан бюджет тақсимотчиларига ажратиладиган маблағлар чекланган ҳажми 281,6 трлн-сўмдан 322,5 трлн сўмгача кўпайтирилди.

 

Қўшимча маблағларнинг аҳамиятли қисми аҳоли турмуш даражасини оширишга йўналтирилган:

• иш ҳақи ва унга тенг тўловлар учун 5,8 трлн-сўм,

• шундан 5,3 трлн сўм пенсия ва нафақаларни 1 июлдан 10%га, 1 августдан эса бюджет ходимлари иш ҳақи ва стипендияларини 10%га оширишга ажратилган.

 

Илгари бюджетда пенсия ва нафақаларни 1 сентябрдан, иш ҳақларини 1 октябрдан 7 фоизга ошириш кўзда тутилган эди.

 

Айрим соҳалар бўйича қўшимча тўловлар:

• 79 млрд сўм — болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларига

• 298 млрд сўм — давлат маданият муассасалари ходимларига

• 76 млрд сўм — Миллий статистика қўмитаси ходимларига

 

Қўшимча йўналишлар

• иссиқлик таъминоти ва энергия самарадорлигига — 2,7 трлн-сўм

• тиббий хизмат сифатини оширишга — 435 млрд сўм

• соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида санитария-гигиена воситаларига — 311 млрд сўм • жами ижтимоий қўллаб-қувватлашга — 1,9 трлн сўм

 

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига:

• режалаштирилган 3,2 трлн-сўмга қўшимча 1,6 трлн сўм ажратилди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги бўйича:

• жами 3,6 трлн-сўм,

• шундан 3 трлн сўм — пахта-хомашё учун субсидия,

• 308 млрд сўм — сув тежовчи технологиялар,

• 112 млрд сўм — яйловларни тиклашга.

 

Миллий футбол марказига ва рақамлаштиришга — 458 млрд сўм ажратиш режалаштирилган.

 

Ҳудудий инфратузилмалар ва инвестиция лойиҳаларига — 5,8 трлн-сўм.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги харажатлари:

• 59,2 трлн-сўмдан 59,901 трлн сўмгача оширилди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги харажатлари:

• 1,8 трлн-сўмдан 2,021 трлн сўмгача (12,4%) кўпайтирилди.

 

Давлат мақсадли жамғармаларига трансфертлар:

• 4,1 трлн-сўмга, уларнинг харажатлари — 7,7 трлн-сўмга оширилди.

 

Шу билан бирга, тақдимотда 26 трлн-сўм атрофидаги харажатлар изоҳлангани, қолган 15 трлн сўм мақсади аниқлаштирилмагани таъкидланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика