2025 йилнинг 15–17 октябрь кунлари Тошкент давлат тиббиёт университетида “Қозоғистон тиббиёти кунлари” ҳамда “Ўзбекистон–Қозоғистон тиббиёт ёшларининг дўстлик ҳафталиги” тадбирлари ўтказилди.
Халқаро форумда ТДТУ талабалари Қозоғистоннинг етакчи тиббиёт олийгоҳлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Жумладан, Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети ректори Марат Шоранов, Қарағанди тиббиёт университети ректори Бахит Кошерова, Семей тиббиёт университети ректори Алтай Дюсупов, Ғарбий Қозоғистон тиббиёт университети проректори Нургул Абенова иштирок этдилар.
Ҳафталик доирасида талабалар ўртасида жарроҳлик ва стоматология бўйича олимпиадалар, спорт тадбирлари, фан олимпиадалари, илмий-амалий конференциялар, маҳорат дарслари ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ректорлар “Та’лимда етакчилик”, “Аёллар илимида инновациялар”, “Тиббиёт келажаги бизда” каби мавзуларда маърузалар ўқиб, ёшларга илҳом бағишладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон тиббиёт ёшларининг дўстлик тадбирлари доирасида Тошкент давлат тиббиёт университетида "Хирургия" ва "Стоматология" фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, спартакиада мусобақалари, тиббиёт университетлари ректорларининг маърузалари ва талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлари, илмий форум ва лойиҳалар кўргазмаси, Ректор Шўҳрат Боймуродов иштирокида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.


