1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда ИИБ ходимидан товламачилик йўли билан пул олишга уринганлар ушланди

Зафаробод туманида ИИБ ходимига босим ўтказиб, 15 миллион сўм талаб қилган икки фуқаро жиноят устида қўлга олинди.

Жиззахда ИИБ ходимидан товламачилик йўли билан пул олишга уринганлар ушланди

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, Зафаробод туманида икки нафар фуқаро ички ишлар ходимидан товламачилик йўли билан пул талаб қилгани аниқланиб, улар қўлга олинган.

 

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, вилоят ИИБ ходими Telegram мессенжеридаги маҳалладошлар гуруҳида ўз қариндошларини уйга олиб келиш мақсадида такси кераклигини билдирган. Гуруҳда бўлган Писталикент маҳаласида яшовчи 2007 йилда туғилган шахс ва у билан алоқадор, пробация назоратида жазо ўтаётган 1999 йилда туғилган маҳалладоши мазкур ҳолатдан фойдаланиб, ходимдан моддий фойда олишга уринган.

 

Улар ички ишлар ходимини шикоятлар орқали ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, мавжуд аудиёёзувни ошкор этмаслик эвазига 15 миллион сўм талаб қилган. Кейинчалик томонлар 12 миллион сўмга “келишган”, бироқ товламачилик ҳаракати тўхтамаган ва улар яна қўшимча пул сўраган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБга киритилган билдирги асосида ўтказилган тезкор тадбирда гумондорлар талаб қилинган пулни олаётган пайтда қўлга олинган.

 

Аниқланишича, улар 6 ва 8 октябрь кунлари “102” хизматига мурожаат қилиб, ички ишлар ходимини ҳақорат қилганини билдирган, бироқ расмий чақирувларга жавоб бермаган.

 

Ҳозирда 18 ва 26 ёшли фуқароларга нисбатан туман прокуратураси томонидан тегишли модда асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика