1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дронлар ҳужуми сабаб Германия аэропорти ёпилди

Фавқулодда ҳолат туфайли 17 та рейс бекор қилинган.

Дронлар ҳужуми сабаб Германия аэропорти ёпилди

Бугун, 2 октябр куни кечқурун Германия ҳаво ҳаракати бошқармаси Мюнхен аэропортида номаълум дронлар туфайли парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақида DW нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 22:18 да жорий этилган чекловлар оқибатида камида 17 та рейс бекор қилинган, яна 15 та самолёт Штутгарт, Нюрнберг, Вена ва Франкфурт аэропортларига йўналтирилган. Ушбу ҳолат қарийб 3 минг йўловчига таъсир кўрсатган. Аэропорт фаолияти 3 октябр куни тонгги соат 5:00 дан бошлаб тикланган.

 

Германия полицияси маълумотига кўра, дронлар 21:30 дан ярим тунгача Мюнхен аэропорти ҳудуди ҳамда яқин атрофдаги Эрдинг ва Фрейзинг шаҳарлари осмонида учгани аниқланган. Ҳозирда учувчисиз учоқлар ва уларни бошқарган шахсларни топиш мақсадида тергов ишлари олиб борилмоқда. Қидирув ишларига вертолёт ҳам жалб этилган. Дронларнинг кимга тегишли экани ҳали маълум эмас.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика