1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда аҳолига кунига 2 соат мобил қурилмадан фойдаланишга рухсат берилди

Шаҳар мэри мактаб ўқувчиларининг мобил қурилмаларга қарамлиги ошгани сабабли чеклов жорий этганини билдирган.

Японияда аҳолига кунига 2 соат мобил қурилмадан фойдаланишга рухсат берилди

1 октабрдан бошлаб Япония, Тоёакэ шаҳрида аҳолига иш ёки мактабдан ташқари кунига атиги икки соат мобил телефон, планшет, ўйин приставкалари ва компьютерлардан фойдаланишга рухсат берилди.

 

​Шаҳар мэри Масафуми Куоки мактаб ўқувчиларининг мобил қурилмаларга қарамлиги ошгани сабабли бундай чеклов жорий этилганини билдирган. Мэрнинг мақсади ёшлар орасида технологияга қарамликни камайтириш ва соғлом турмуш тарзини рағбатлантиришдир.

 

​Қайд этилишича, янги қоида рамзий аҳамиятга эга бўлиб, уни назорат қилиш ёки жарима қўллаш кўзда тутилмаган. Шу билан бирга, аҳолига технологиядан меъёрида фойдаланиш ва вақтини самарали ташкил этиш тавсия этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика