Жаҳон

Дунё сув танқислиги муаммосига дуч келди

Сувнинг камайиши сабабли глобал озиқ-овқат хавфсизлиги ҳам таҳдид остида.

Дунё сув танқислиги муаммосига дуч келди

Дунё аҳолисининг чорак қисми истиқомат қилувчи 25 давлатда ҳар йили сув танқислиги кузатилади. Баҳрайн, Кипр, Қувайт, Ливан ва Уммон каби давлатлар ушбу муаммодан энг кўп жабрланган бешликка киради. Қисқа муддатли қурғоқчилик туфайли ҳам бу жойлар ҳаётий ресурссиз қолиб кетиш хавфи остида.

 

Бугунги кунда давлатлар ўзларида мавжуд ресурсларнинг деярли барчасидан максимал даражада фойдаланмоқда. Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, 1960 йиллардан буён сувга бўлган талаб икки баравар кўпайган. Бунга аҳоли сонининг ортиши, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг ривожланиши таъсир кўрсатди. Келажакда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бу муҳим ресурснинг танқислигига биринчи бўлиб дуч келади, бу эса охир-оқибат низоларга олиб келиши ҳамда саноатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айни пайтда Шимолий америка ва Европада сув муаммоси нисбатан барқарор. Аммо бу мазкур ҳудудлар хавфдан йироқ дегани эмас. Мисол учун, АҚШнинг 6 штатида сув танқислиги жуда юқори. Ортиб бораётган талаб ва ва тез иқлим ўзгариши Ҳиндистон ва Хитой ялпи ички маҳсулотининг пасайишига ҳам олиб келиши мумкин.

 

Сувнинг камайиши сабабли глобал озиқ-овқат хавфсизлиги ҳам таҳдид остида. Ҳозирда дунёда суғориладиган майдонларнинг 60 фоизи қуриб бормоқда. Айниқса, шакарқамиш, буғдой, шоли, маккажўхори етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари. Ушбу муаммога мутахассислар бир қатор ечимларни таклиф қилишади. Улар орасида сув-ботқоқ ва ўрмонларни сақлаш, фермерлар томонидан суғоришнинг янада самарали усулларини жорий этиш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш киради. Цингапур ва Американинг Лас-Вегас шаҳарлари аллақачон сув танқислиги шароитида ҳан гуллаб-яшнаш мумкинлигини исботлашга муваффақ бўлишган. Бунга оқава сувларни тозалаш ва қайта ишлатиш орқали эришилди. Бироқ, ҳамма мамлакатлар ҳам буни қилолмайди. Дунёда чучук сувга талаб ҳеч қачон бунчалик юқори бўлмаган.

 

Инқирозга шаҳарларнинг тез ривожланиши ва сувни ёмон бошқариш сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, глобал исиш туфайли тупроқ қурийди ва ёғингарчилик ер сингдира олмайдиган ёмғир шаклида ёғмоқда.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"