Ўзбекистон

Электрон сигареталар тамакига қарши кураш бўйича ҳаракатларни чиппакка чиқарадими?

Маълумотларга кўра, электрон сигареталардан фойдаланадиган болалар ва ўсмирлар кейинчалик одатдаги сигареталарни икки баравар кўпроқ истеъмол қилишни бошлайдилар.

Электрон сигареталар тамакига қарши кураш бўйича ҳаракатларни чиппакка чиқарадими?

 

Бугун электрон сигареталардан фойдаланиш катталар орасида унчалик кўп тарқалмаган. Аммо улардан фойдаланилаётган 50 та мамлакатда электрон сигареталардан фойдаланишнинг болалар ва ўсмирлар орасида ошиб бораётгани аниқланган.

 

АҚШда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталардан фойдаланилиши 2011 йилдан 2020 йилгача 1,5 фоиздан 19,6 фоизгача ошган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — 2014 йилдан 2020 йилгача ароматик электрон сигареталарни истеъмол қиладиган фойдаланувчилар улуши 65,1 фоиздан 84,7 фоизгача етган.

 

Электрон сигареталардан фойдаланадиган ёшларнинг 70 фоизи, “уларга ёқадиган таъмга эга бўлгани учун” электрон сигареталардан фойдаланишаётганини айтган.

 

Россия Федерациясида эса электрон сигареталар бозорда пайдо бўлгандан кейин беш йил ўтиб, яъни 2015 йилда одатий сигаретани чекиш даражаси камайганига қарамай, никотинга қарамлик даражаси мактаб ўқувчилари орасида кўпайган.

 

Ўзбекистондаги ҳолат ҳақида гапирсак, 2019 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, 18-29 ёшдаги эркаклари орасида электрон сигареталарни чекиш даражаси 30-69 ёшдаги эркаклар орасидагидан икки марта кўп бўлган.

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг маълумотларига кўра, электрон сигареталар вояга етмаганлар ёнидан барча топилган тамаки маҳсулотларининг ўртача 8 фоизини ташкил этган.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, электрон сигареталардан фойдаланадиган болалар ва ўсмирлар кейинчалик одатдаги сигареталарни икки баравар кўпроқ истеъмол қилишни бошлайдилар.

 

Бу шундан далолат берадики, ёш авлод никотинга қарамлик касаллигига дучор бўлади, бу тамакига қарши курашишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни чиппакка чиқаради ҳамда ушбу соҳада қўлга киритилган ютуқларни ҳам хавф остига қўяди.

 

Бундан келиб чиқадики, ўсмирлар орасида тамаки, хусусан, электрон сигареталарнинг тарқалишини чеклаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.

custom img

Андижонда МИБ орқали фарзанд онасига олиб берилди

Маълум бўлишича, аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи болани онасига беришни истамаган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор заправка хатланди

Маълум бўлишича, шохобча 143 млн солиқ қарзини тўламаган.

custom img

Фарғонада янги туризм маҳсулотлари ва йўналишлари яратилади

Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, янги лойиҳаларни шакллантириш ва соҳада мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

custom img

Тошкент аэропортида тиллани ички аъзоларига яширган йўловчилар ушланди

Улар шу тариқа 410 грамм заргарлик буюмларини Истанбулга олиб чиқиб кетишга уринган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"