1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди Ўзбекистонда меҳнат инспекторлари олдиндан огоҳлантирмай текширув ўтказиши мумкин

Иш берувчи қонун бузилишини бартараф этмаса ёки норасмий бандликка йўл қўйса, қўшимча текширув ўтказиш учун асос яратилади.

Энди Ўзбекистонда меҳнат инспекторлари олдиндан огоҳлантирмай текширув ўтказиши мумкин

Президентнинг меҳнат муносабатлари ва иш берувчиларни рағбатлантиришга оид фармонига кўра, 1 сентябрдан бошлаб давлат меҳнат инспекторлари корхона ва ташкилотларда олдиндан хабар бермасдан текширув ўтказиши мумкин бўлади.

 

Фармонга мувофиқ, ҳукумат 2025 йил декабргача меҳнат инспекторлари фаолиятини тартибга солувчи янги қарор лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши лозим.

 

Янги тартибга кўра, иш берувчи қонун бузилишини бартараф этмаса ёки норасмий бандликка йўл қўйса, қўшимча текширув ўтказиш учун асос яратилади. Текширув буйруқлари иш берувчиларга ЯММТдаги шахсий кабинет орқали етказилади.

 

Бундан ташқари, 1 сентябрдан корхоналар бўш иш ўринлари ҳақида бандлик органларига мажбурий маълумот беришдан озод қилинади. Шунингдек, иш берувчиларга йўлланма билан юборилган номзодларни рад этгани учун жавобгарлик бекор қилинади. Шу билан бирга, норасмий бандликка қарши жавобгарлик кучайтирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика