1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода Минораи Калон яқинидаги ошхона ёниб кетди

Ёнғин оқибатида тахминан 100 квадрат метр майдонда бинонинг том қисми зарарланган.

Бухорода Минораи Калон яқинидаги ошхона ёниб кетди

19 августга ўтар кечаси Бухоро шаҳрида жойлашган Минораи Калон иморати яқинидаги икки қаватли ошхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

 

Соат 00:45 да "Зарафшон" маҳалласидаги ошхонадан ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. 5 та ёнғин-қутқарув экипажи тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, олов соат 00:53 да чекланган ва 01:50 да бутунлай ўчирилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тахминан 100 квадрат метр майдонда бинонинг том қисми зарарланган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар қайд этилмади.

 

Ҳозирда ёнғиннинг сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сурхондарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика