1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шоҳимардонга вертолёт қатнови йўлга қўйилади

Бугунги кунда ҳудудга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сони кунига 15 мингни ташкил этади.

Шоҳимардонга вертолёт қатнови йўлга қўйилади

Я­қин кунларда Шоҳимардонга вертолёт орқали бориш мумкин бўлади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов маълум қилди. Айни пайтда вертолётни Фарғонага олиб келиш, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида вертолёт қўниш майдонлари ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Расмийларнинг таъкидлашича, ҳозиргача Шоҳимардонга бориш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларидан икки маротаба ўтишга тўғри келган. Сўнгги йилларда эса чегара постларининг 24 соат фаолияти ва ИД карталарнинг асосий ҳужжат сифатида тан олиниши сайёҳлар учун катта қулайлик яратган. Натижада биргина Шоҳимардон йўналиши бўйича кунига 15 мингга яқин йўловчи ўтмоқда.

 

Шоҳимардон ва Сўх ҳудудлари ўзининг табиати, тоза ҳавоси ва шифобахш манбалари билан туристларни жалб этмоқда. Олимларнинг фикрича, бу ҳудудларда илк инсоният ҳаёти бундан 8–10 минг йил аввал шаклланган. Бугунги кунда ҳам минтақага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар бу ернинг гўзаллигидан баҳраманд бўлмоқда.

 

Хуршид Аҳмедовнинг сўзларига кўра, қарийб икки йилдан бери Фарғонадан Сўхга мунтазам самолёт қатнови йўлга қўйилган ва аҳоли бунга кўникган. Энди эса Фарғона – Шоҳимардон йўналишида вертолёт қатновини ташкил қилиш ташаббуси ҳукумат даражасида маъқулланган. Тез кунларда янги қатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика