1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

77 марта қоидабузарлик қилган Шухрат Мусаевнинг "Lacetti"си топилди

Блогер жами 31 миллион 300 минг сўм жаримани тўламагани айтилмоқда.

77 марта қоидабузарлик қилган Шухрат Мусаевнинг "Lacetti"си топилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида блогер Шухрат Мусаевга тегишли бўлган "Ласетти" автомобили МИБ ходимлари томонидан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилгани ҳақида хабар тарқалмоқда.


 
Хабарларга кўра, Мусаев 77 та қоидабузарлик туфайли жами 31 миллион 300 минг сўм жаримани тўламаган. Шунингдек, унга нисбатан суд қарори асосида 1 миллион 648 минг сўм солиқ қарзи ва 375 минг сўм давлат божи ундирувини амалга ошириш учун ҳам ижро ҳужжатлари қўзғатилгани айтилмоқда. 


 
Қарздорга бир неча бор СМС-хабарнома юборилганига қарамай, белгиланган муддатда қарз тўланмаган. Шундан сўнг МИБ томонидан автомобиль қидирувга берилган ва топилгандан сўнг хатлаб олинган.


 
Хабарларга кўра, ҳозирда “Lacetti” автомобили қарзларни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқарилиши режалаштирилмоқда.

 

Zamon.uz ҳолатга ойдинлик киритмоқда.
 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика