Бугун, 9 ноябрь куни Президент қарори билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 10 ноябрдан якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.


